Get Mystery Box with random crypto!

Коррупцияга қарши курашишда “қониқарсиз” ишлаган давлат идорал | Davlat xizmatchisi

Коррупцияга қарши курашишда “қониқарсиз” ишлаган давлат идоралари очиқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини баҳолади.

Рейтинг натижасига кўра:

Сурхондарё ва Андижон вилоятлари ҳокимлиги ҳамда Сув хўжалиги ва Энергетика вазирликларининг бу йўналишдаги фаолияти энг “қониқарсиз” деб топилган. 62 та идоранинг атиги 12 таси “яхши” кўрсаткични қайд этган.

Раҳбарнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича шахсий ташаббуси етарли эмаслиги, жавобгарлик механизмининг белгиланмаганлиги ҳамда самарали коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш бўйича эътибор қаратилмаганлиги ташкилотлар фаолияти қониқарсиз баҳоланишига сабаб бўлган.

Telegram | Instagram | Facebook