Get Mystery Box with random crypto!

2023 йил 1 апрелдан бошлаб ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи оила а | Davlat xizmatchisi

2023 йил 1 апрелдан бошлаб ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи оила аъзоларига марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва ҳарбий унвони маошининг 150 баравари миқдорида бирйўла нафақа берилади.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи оиласига давлат мажбурий шахсий суғуртаси доирасида суғурта суммаси БҲМнинг 200 баравари миқдорида тўланади.

Тураржой билан биринчи навбатда таъминланади. Узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларини олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи, ота-онасидан бирига ижара ҳақи ҳар ой қоплаб берилади.

Фарзандлари боғчадан тортиб университетгача бепул таълим олишлари мумкин.

Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook