Get Mystery Box with random crypto!

​​IT сохасида умматни ғамини ейиш қандай бўлади? Ушбу сохада | O'zbekcha dasturlar

​​IT сохасида умматни ғамини ейиш қандай бўлади?
Ушбу сохада умрни ўтказувчи, зино, қимор, фахш умумий олганда Ислом тамойилларига зид йўллар жуда ҳам кўп.
Масалан оддий бир фойдасиз ўйин тузсангиз ҳам Аллоҳ берган вақт нематини бошқалар ушбу ўйинни ўйнаб кўкка совуришга сабабчи бўласиз.
Қимор ўйинлари, порнографик сайтлар, инсонларни вахшийликка тарғиб этувчи платформалар ҳам айнан IT сохасига тегишли ва бу мўмай даромад манбайи.
Хикмат излаганга хикматдир дунё...
Энди сарлавҳага қайтаман. IT сохасида уммат ғамини ейиш:
Биз автоматизатся қилишга қаттиқ киришдик. Бу албатта савдода, бозорларда ҳалоллик, тўғрилик бўлишига хизмат қилади. Савдогарлик энг баракали ва бизга суннат бўлган касб. Агар савдода адолат, ҳалоллик бўлса юртимизда барака бўлади. Савдогарни ҳам хисоби аниқ юради. Ўғирлик, ноҳақлик, кўзбўямачилик камаяди. Топилган даромадидан эхсонлар улашади.
Ҳарбир сохани автоматизатся қилиш керак. Ҳам замон билан ҳамнафас бўламиз, ҳам адолатга эришамиз.
Биз ғарб дастурчилари каби видео ўйинлар, тузишдан бош тортамиз. Биз кўпроқ ёшларни ҳам дунёвий ҳам Исломий илм олишга тарғиб этувчи дастурлар тузамиз. Дастурлар ичига қўйилган рекламарга ҳам аҳамятимиз бор, рекламар ҳам одоб доирасида бўлишини таъминлаймиз.
Болажонлар учун илм олишга ундовчи ўйинлар тузамиз, катталарга ҳам фақат фойдаси тегадиган дастурлар тузиш ҳақида туну кун ўйлаймиз.
Оддий намоз ўқишни ўргатувчи 4-5 та дастурларимиз мавжуд, ҳадислар ва дунёвий илмни ўрганишга ундовчи 20 дан ортиқ дастурларимиз бор ва хозрда 5 млнга яқин ҳамюртларимиз бундан фойдаланмоқда. Хечқандай гард юқтирмай бир касбда юриш истаймиз. Хатоларимиз хам, кийинчиликларимиз хам куп бирок булар бизга бора-бора сабок булмокда.
Умумий олиб айтганда ҳалол билан харомни ажратган дастурчи ёмон дастур тузмайди.
Эртага сизнинг фарзандларингиз, яқинларингиз дастурчи бўлишни истаб қолса албатта ушбу ёзганларимни етказинг. Шиддат билан ўсаётган замоннинг зайлида Уммат ғамини ейдиган дастурчилар жуда ҳам зарур бизга. Ассалому Алейкум ва Раҳматуллоҳу ва Боракатуҳу.

Shoxjaxon Dexqon.