Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев: «Олмалиқдаги конларда 5 минг тоннадан ортиқ о | TezkorㅤXabarlarㅤ♻️

Шавкат Мирзиёев: «Олмалиқдаги конларда 5 минг тоннадан ортиқ олтин захираси тасдиқланди».

Айни пайтда Олмалиқ шаҳрида бўлиб турган Президент ҳудуд фаоллари, маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, суҳбат қурмоқда.

Дастлаб давлат раҳбари нима учун Олмалиқда айнан геология ишларига бунчалик катта урғу бераётгани ҳақида маълумот берди.

Масалан, бугунги кунда биргина электромобил саноати қай даражада шиддат билан ривожланаётганини барчамиз кўриб турибмиз. Ёки бутун дунёда яримўтказгичларга бўлган эҳтиёж кундан кун ошиб боряпти. Буларнинг барчасига мис керак. Шу сабабли мисга бўлган талаб ошиб, нархи кўтарилмоқда.

Геология ишлари натижасида Олмалиқда 45 млн тонна мис захираси топилган. Олтин захираси эса 5 минг тоннадан кўпроқ, дея баҳоланмоқда. Бу жуда катта бойлик.

Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокими Зойир Мирзаевга Тошкент вилоятида Жанубий Корея тадбиркорлари билан биргаликда яримўтказгичлар ишлаб чиқарувчи завод қуриш ишларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берди.