Президент қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида:
Умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:
халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.
Шунингдек, ХТВ тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва "Болалар кутубхоналари" ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.
➥#ТАРҚАТИНГ КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ! ➥ @Dangaraliklar_24 | Расмий канал