Get Mystery Box with random crypto!

Улоқ-кўпкари, ош фестивали, ҳарбий техникалар кўргазмаси – Эрт | Dang'araliklar

Улоқ-кўпкари, ош фестивали, ҳарбий техникалар кўргазмаси – Эртага Фарғона отчопари ҳақиқий оммавий сайлга мезбонлик қилади

Эртага, 22 декабрь куни Фарғона шаҳридаги отчопарда вилоятимизда ўтказилаётган “Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021” ҳафталиги доирасида жамоавий улоқ-кўпкари мусобақасининг Республика босқичи бўлиб ўтади.

Соат 10:00 да бошланадиган, оммавий сайл тарзида ўтказиладиган тадбир давомида ёшлар ўртасида кураш ва миллий спорт турлари бўйича мусобақалар, ош фестивали, ҳарбий техникалар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади.

Барча фарғоналикларни ҳамда вилоятимиз меҳмонларини таклиф қиламиз.