Get Mystery Box with random crypto!

Энергетика ва коммунал хизматлари тарифлари ошиши ортидан май | Dilshod Dadaboyev

Энергетика ва коммунал хизматлари тарифлари ошиши ортидан май ойида инфляция кескин кўтарилган

2024 йил май ойида ойлик инфляция 2,8%ни ташкил этган. Бунданда юқори инфляция 2017 йил декабрда қайд этилган эди, деб ёзади иқтисодчи Отабек Бакиров. Йиллик инфляция 10,6%гача кўтарилган.

Май ойида озиқ-овқатлар 2,0%га арзонлашгани кўрсатилган. Ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар эса 15,2%га қимматлагани қайд этилган.

Муҳим озиқ-овқатлардан сабзи 2,6%га, картошка 2,0%га, шакар 1,1%га, ёғ 0,8%га, гуруч 0,8%га, қўй гўшти 0,8%га, мол гўшти 0.7%га қимматлаган.

Газ 129,0%, электр энергияси 67,0%, сиқилган газ 42,9%, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш учун тўловлар 17,3% оширилгани кўрсатилган.

Статистикага кўра, ой давомида бензин 0,8%га, пропан 0,5%га арзонлаган.

Дори воситалари ой давомида яна 1,3%га нархлар ошган.

Банк хизматлари 3,2%га қимматлаган.