Get Mystery Box with random crypto!

Andijon VIIB Kiberxavfsizlik bo'limi |cyber102

Telegram kanalining logotibi cyber_102_andijonviib — Andijon VIIB Kiberxavfsizlik bo'limi |cyber102 A
Telegram kanalining logotibi cyber_102_andijonviib — Andijon VIIB Kiberxavfsizlik bo'limi |cyber102
Kanal manzili: @cyber_102_andijonviib
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 444
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказининг расмий телеграм канали
👇👇👇👇
https://t.me/cyber_102
Ўзингиз ва оила-аъзоларингизни интернетдаги тажовузлардан асранг!!!

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar

2022-12-24 17:28:58
Бразилияда биткоин (БТC) ва бошқа криптовалюталарни тўлов пул бирлиги сифатида тартибга солувчи қонун лойиҳаси имзоланди.
————
Бразилия Президенти "виртуал валюталар" савдоси ва улардан фойдаланиш учун мамлакатнинг расмий ва тўлиқ асосларини ўрнатган қонун лойиҳасини имзолади.
Aввалроқ Конгресс томонидан тасдиқланган қонун лойиҳаси чоршанба куни имзоланган ва пайшанба куни эълон қилинган.
Ушбу Қонуннинг мақсади электрон воситалар орқали айирбошлаш ёки ўтказиш мумкин бўлган ҳамда тўловларни амалга ошириш ёки инвестиция учун фойдаланиш имконини берувчи бўлган қийматнинг рақамли кўриниши виртуал активлар ҳисобланади.

Манба: "cryptonews.com" веб-саҳифаси.

Хорижий мамлакатлар тажрибаси.

Батафсил бу ерда

https://t.me/cyber_102
276 views14:28
Ochish/sharhlash
2022-12-22 11:09:09
Дунёда кибермаконда содир этилаётган жиноятлар сони кундан кунга кўпайиб бормоқда. Мамлакатимиз фуқаролари ҳам ушбу жиноятлар қурбонига айланмасликлари учун бизнинг ютуб ва телеграм каналларимизни доимий кузатиб боришингизни тавсия этамиз.

Унда:
Банк картангиздаги маблағларнинг ноқонуний эгалланиши;

“Онлайн кредит” ёки “онлайн микроқарз” ҳақида ФЕЙК хабарлар;

Ғаразли мақсадда яратилган сохта аккаунтлар;

Шахсий маълумотларингизни эгаллашга мўлжалланган зарарли ҳаволалар;

Таваккалчиликка асосланган ўйинлар (1ХБЕТ, Мостбет) ва кибермакондаги бошқа қонунбузарликлар ҳамда уларнинг салбий оқибатларидан хабардор бўлиб борасиз.

Бу орқали Сиз аввало ўзингиз ва оилангизни, яқинларингизни Интернетдаги тажовузлардан ҳимоя қиласиз.

Аъзо бўлинг
702 views08:09
Ochish/sharhlash
2022-12-17 08:03:39
Телеграм орқали товламачилик.
————
Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи 1995 й.т., Ю.М., ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида ўзини "Азизбек" деб таништирган номаълум аккаунт фойдаланувчиси унинг телеграм гуруҳда жойлаштирган фотосуратларидан фойдаланиб махсус дастурлар орқали сохта маълумотлар тайёрлаб ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб ундан 500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида, товламачилик йўли билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи 1993 й.т., И.Ш. эканлиги аниқланган.
И.Ш. талаб қилинган пулларни олиш вақтида қўлга олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, у фуқаро М.Ю.дан ўзаро хусумати борлиги сабабли ушбу жиноятни содир этганлигини билдирган.
И.Ш.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фойдаланувчилар шахсий фотосуратларингизни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришда эҳтиёткор бўлинг!

Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда

https://t.me/cyber_102
631 views05:03
Ochish/sharhlash
2022-12-15 09:01:07
ДИҚҚАТ ЁЛҒОН (ФЕЙК). Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг!
————
Инстаграм ижтимоий тармоғи орқали турли фойдаланувчилар томонидан "Kapitalbank" ATB номидан фойдаланиб тарқатилаётган "Онлайн кредит, 8% остида кредит, 50,000,000 сўмгача" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали ижтимоий тармоқдарда ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

Фейк хабарлар.

Батафсил бу
ерда

https://t.me/cyber_102
517 views06:01
Ochish/sharhlash
2022-12-04 20:54:36 Эҳтиёт бўлинг! Зарарли телеграм бот.
————
ОАВ билан ҳамкорликда тайёрланган лавҳа.

YouTube

Батафсил бу ерда
https://t.me/cyber_102
890 views17:54
Ochish/sharhlash
2022-12-01 14:29:42
Жорий йилнинг 01 декабрь куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган режага муофиқ, “Профилактика куни” муносабати билан аҳоли орасида кибержиноятларга қарши кенг қамровли тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида, ташкилотларнинг кириш жойларига ва аҳоли кўп тўпланадиган жойларга "Кибержиноятга қарши кураш" телеграм ботига уланиш "QR code" акс этган флоерлар ёпиштирилди.
Шунингдек, Жалақудуқ, Избоскан ва Андижон туманларининг Халқ таълими, мактабгача таълим бўлимлари ва тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари билан ҳамкорликда ходимларнинг интернет саводхонлигини ошириш мақсадида тегишли чоралар амалга оширилди.
Каналларимизга обуна бўлиш ва танишиш бориш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг!

https://t.me/cyber102uz_bot?start=363254764 ҳавола орқали телеграм ва ютуб каналларида рўйхатдан ўтинг ва танишиб боринг!
1.2K views11:29
Ochish/sharhlash
2022-11-29 06:51:12
Авиачипталар билан боғлиқ фирибгарлик.
————
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаро Б.Ж., ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжери орқали жами 5.960.000 сўм (32.100 рубл)га онлайн авиачипта сотиб олганлиги аммо чипталарни олиш учун кўрсатилган манзилдаги авиакассага борганида унга бундай рақамли авиачипталар мавжуд эмаслигини ва фирибгарлар тузоғига тушганлигини билиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1996 й.т., М.С. эканлиги аниқланган.
М.С. ушбу жиноятни Россия Федерацияси Москва шаҳрида жойлашган авиакасса дилерлари телеграм аккаунтининг сохта фейк нусхасини яратиб "Россия-Ўзбекистон" йўналиши бўйича онлайн авиачипталар сотишини эълон қилиб мижозларни жалб этган.
М.С.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда

https://t.me/cyber_102
901 views03:51
Ochish/sharhlash
2022-11-28 18:34:01
Хитойнинг "ZTE" копманияси 6G технологиясини синовдан ўтказди.
————
Хитойнинг "ZTE" технологик компанияси 6G алоқа технологиясининг асосий синовлари муваффақиятли якунланганини эълон қилди.
Синовларнинг кўп натижалари ошкор этилмаган бўлса-да, фойдаланилган "2га 2 MIMO" антеналарининг спектрал самарадорлиги герцга (Гц) 7 бит/с етган.

Алоқа тармоқларининг ҳар бир янги авлоди ривожланиши учун тахминан 10 йил сарфланади:
4G- 2009 йилда яратилди;
5G- 2019 йилда яратилди;
6G технологияси эса 2028 ва 2030 йилларгача мўлжалланган.

IT соҳасидаги янгиликлар.

Батафсил бу ерда

https://t.me/cyber_102
696 views15:34
Ochish/sharhlash
2022-11-26 08:54:47
Фирибгар фуқаронинг кексалигидан фойдаланиб банк картаси маълумотларини қўлга киритган.
————
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи 1954 й.т., фуқаро С.Г. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унга тегишли банк картасидан жами 9.000.000 сўм пулларини ечиб олганлигини билдирган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида яшовчи, 1994 й.т., А.Ж. эканлиги аниқланди.
А.Ж. ушбу жиноятни фуқаро С.Г. Нукус шаҳридаги деҳқон бозорида жойлашган банкоматдан пул ечмоқчи бўлганида унга ёрдам қилиб юборишини билдириб банк картаси бошқарувини ўзининг телефон рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширган.
А.Ж.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда

https://t.me/cyber_102
920 views05:54
Ochish/sharhlash
2022-11-25 19:38:19
"WhatsApp"нинг 487 миллион фойдаланувчиларининг маълумотлари ошкор этилди.
————
Дунё бўйича "WhatsApp" мессенжерининг 487 миллион фойдаланувчилари маълумотлари интернет форумларнинг бирида сотувга қўйилди.
"CyberNews.com" онлайн нашри томонидан маълумотлар текширилган. Натижада, барча рақамлар ҳақиқий фойдаланувчилар эканлиги ва 84 та давлат фуқароларининг телефон рақамлари мавжудлиги маълум қилинган.
"WhatsApp" мессенжерининг дунё бўйича 2 миллиарддан кўп фойдаланувчилари мавжуд.

IT соҳасидаги янгиликлар.

Батафсил бу ерда

https://t.me/cyber_102
804 views16:38
Ochish/sharhlash