2022-12-23 14:47:17
#Яқин_ўтмиш
Марказий Осиёда бўлиб ўтган
блэкаут хақида маьлумотларни етарлича ўқиябмиз ва шулардан узоқлашмай турган яхшироқ. Аммо матбуотда турли қарашлар ҳам бор. Яъни, Қозоғистондаги майнерлар юкламани оширворгани,
Тошкент ИЭС ўчиб қолгани, хакерлар ҳужуми каби фикрлар янграмоқда. Албатта буни таҳлилий мақолалари ҳам чиқади.
Аммо, аниқ бўлган бир нарса бор, у ҳам бўлса Ўзбекистон энергетикаси тизимида
релели ҳимоя ва
тизимли автоматика ўз вақтида тўғри ишламади. Агар тўғри ишлаганида авария бу каби масштабда бўлмасди. Энди эълон бўладиган таҳлилларни тушуниш учун бу тизимларни аслида нималигини ўрганиб олайлик.
Бунда
Александр Мальков нинг
"Релели ҳимоя қандай ишлайди.Ёки Блекаутлардан нима ҳимоя қилади?" номли видеосини томоша қилиш мумкин.
Видеода асосан релелар тарихи, релели ҳимоя турлари ва уларнинг ишлаши яхши иллюстриация билан кўрсатилган.
Мутаҳассисларга бу қизиқ бўлмаслиги мумкин, аммо бошидан томоша қилишни тавсия этамиз!
https://t.me/Energetika
8 views11:47