Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Ўзбекистон парламент | 🇺🇿 co-workeruz

Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Ўзбекистон парламенти ва халқига мурожаат қиларкан, Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказишни таклиф қилди.

Аҳолиси сони миллионга яқинлашаётган бу шаҳарлар ҳам энди «ўсиш нуқталари»га айланади: Самарқанд — туризм ва бизнес марказига айланса, Наманган эса «саноат, тадбиркорлик, таълим, маданият маркази» бўлади, деди давлат раҳбари. Ҳар иккала шаҳарни ривожлантириш учун, худди Тошкентдаги каби, бевосита бош вазир масъул бўлади ва ҳар йили президентга ҳисобот беради.

Республика бўйсунувидаги шаҳарлар бевосита Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Самарқанд ва Наманган, худди Тошкент каби, вилоятлар таркибидан чиқарилади ҳамда алоҳида мақом ва алоҳида бошқарувга эга бўлади.

Шундай экан Қўриқлаш тизимида ҳам ўзгаришлар бўладими?
Мисол учун Самарқанд ёки Наманган шахар Қўриқлаш бўлими эндиликда Қўриқлаш бошқармасига ўзгариб, унинг туманларида янги Қўриқлаш бўлимлари ташкил этиладими?
(Мисол учун
- Тошкент шахар Чилонзор тумани Қўриқлаш бўлими
- Самарқанд шахар Суғдиёна тумани Қўриқлаш бўлими
- Наманган шахар Давлатобод тумани Қўриқлаш бўлими)


Самарқанд тумани ибораси билан хайрлашамизми шунда?

- ха ўзгариш бўлади
- бу шунчаки эртак
- буни менга умуман алоқаси йўқ
- ҳаёлим бошқа жойда