2022-10-31 07:05:31
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 6 ойдан сўнг кучга киради
Аввалги Кодексдан тубдан фарқ қиладиган мазкур ҳужжатда меҳнат бозоридаги барча иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган.
Хусусан:
Ходимлар учун:
Ишга қабул қилиш босқичлари, жумладан,
ишга кириш тартиблари белгилаб олинмоқда;
Айрим тоифадаги ходимлар (раҳбарлар, бош бухгалтерлар) учун
синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилмоқда;
“Ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда;
Ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб
дифференциациялашган миқдори белгиланмоқда;
Ходимларнинг
шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга бағишланган нормалар киритилмоқда;
Дам олиш кунини давлат байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари) кунларига тўғри келган тақдирда кўчириш қоидаси киритилмоқда;
Меҳнат таътилининг минимал давомийлиги календарь кунларда
(15 иш куни ўрнига 21 календарь куни) белгиланмоқда.
Иш берувчилар учун:
Муддатли меҳнат шартномасини тузиш асослари сезиларли даражада кенгайтирилмоқда;
Муддатли меҳнат шартномаси муддати бир марталик узайтириш ҳуқуқи билан
5 йилдан 3 йилгача қисқартирилмоқда;
Ходимни бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда;
Иш берувчи томонидан
иш вақти режимининг турли хил вариантларини белгилаш механизми жорий этилмоқда;
Иш берувчи томонидан
хизмат текширувларини ўтказиш ва ишдан четлаштириш тартибга солинмоқда.
93 views04:05