Get Mystery Box with random crypto!

#Ибрат Биз йўлда учрашдик. Азон эшитилди, — Юр, жомеъга — де | MUJDA | CHUST SAXOVAT AHLI

#Ибрат

Биз йўлда учрашдик. Азон эшитилди,

— Юр, жомеъга — дедим. — Бугун жумъа!

— Масжидга бормаслигимни биласан-ку, — деди.

— Биламан-у, аммо қачонгача бормайсан?!

— Нима десам экан, руҳим тўғри келмайди. Ҳали тайёр эмасман. Қолаверса, шимимнинг
тиззалари титилиб, дазмоли бузилишидан ҳам қўрқаман... арзимайди.

Кулгим қистади.

— Ҳазиллашяпсанми?

— Ҳазил-пазили йўқ. Оқ кийимни яхши кўришимни, доғ туширмаслигимни биласан-ку!

Ҳақиқатан ҳам, шундай эди. У кўпинча оқ кийим киярди. Кийимлари доим дазмолланган, тоза, озода эди...

Орадан икки ой ўтиб, бехос, унинг жомеъ масжидида эканлигини эшитиб қолдим. Югурдим.

Жомеъдаги намоз сафларининг энг олдида эди.

Секин-аста олдига яқинлашиб паст овозда:

— Қани, оғайни, сенга нима бўлди? Масжидга бормайман демаганмидинг? — деб сўрадим.

Ундан садо чиқмади. Чунки бошдан оёқ оппоқ кафанга ўранганча тобутда ётар, унинг учун
жаноза намози ўқишларини кутар эди...

"Ҳикматли латифалар ва нишонга урилган сўзлар"дан


@chustsaxovat