2022-04-14 10:31:39
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди
Ҳукумат қарори
(178-сон, 12.04.2022 й.) билан “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ,
эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни
мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:
2010 йилгача бўлган даврда берилганлари –
2023 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари –
2023 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари –
2023 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари –
2023 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар
ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
7.2K views07:31