Get Mystery Box with random crypto!

Жаннат ҳидини соғинган биродарим! Агар жуда ҳам муҳим сабаб | CHORVA MOL №1BOZOR™

Жаннат ҳидини соғинган биродарим!

Агар жуда ҳам муҳим сабаб бўлмаса аёлингизга машина миндирманг ёки олд ўриндиққа ўтказиб қўйманг, қарама-қарши йўлдан келаётган, чорраҳада сизга юзма-юз тўхтаб турган улов ҳайдовчиларининг 90% нинг кўзи, сизнинг маҳрамингизда бўлади.

Тоор кийинтирманг, кўчага атирга чўмилиб чиқмасин. Шейпингда ясаттирган қомати эркаклар кўзини тортса, ундан таралётган хушбўйлик ақлини ўғирлайди.

Асосан эркаклар мижоз бўлган савдо расталарида аёлингизни ишлатманг. Кимдир сиздан кўркам, кимдир сиздан ширинсўз, кимдир сизга нисбатан бадавлат кўринади. Шайтон ҳийла қилса, сизга нисбатан исён қилиш эҳтимоли юқори бўлади.

Хотинларингизни, сингилларингизни, опаларингизни, қизларингизни, умуман ижтимоий тармоқларга яқин йўлатманг! Бугун дўстлашади, эртага лайклашади, кейин личкалашади.
Фитнани кони.

Дўстим, сизни яхши кўрганим ҳамда яхшиликни соғинганим сабабидан сизга илиндим. Даюсликдан Аллоҳ асрасин! Зеро, Жаннат даюсга ҳаром қилингандир.

    Аллоҳга омонатсиз
  ┉┅━❀ ❀━┅┉