Get Mystery Box with random crypto!

Темир йўл бўйлаб ўрганишлар давом эттирилди Чортоқ тумани ҳок | ЧОРТОҚ 24 | РАСМИЙ

Темир йўл бўйлаб ўрганишлар давом эттирилди

Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отаходжаев бошчилигида мутасадди раҳбарлар темир йўл бўйлаб 5 километрдан ортиқ масофада пиёда юриб, ҳақиқий ҳолат билан танишиб чиқдилар.

Ўрганишлар давомида йўл-йўлакай темир йўлнинг “А.Навоий”, “Ифтихор”, "Навбаҳор", "Ласкидон" маҳаллаларидан ўтган ҳудудлари бирма-бир кўздан кечирилди.

Темир йўл бўйлаб пиёдалаб юриш жараёнида ҳар бир фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан суҳбатлашилиб, тозалов ишларини олиб бориш, ариқ-зовурларни чопиш, дарахтларни оқлаш, ғалла парвариши бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Масъулларга кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

@CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!