Get Mystery Box with random crypto!

CHORTOQ UZ | ЧОРТОКЛИКЛАР ❄️☃️

Telegram kanalining logotibi chortoqlik_uz — CHORTOQ UZ | ЧОРТОКЛИКЛАР ❄️☃️ C
Telegram kanalining logotibi chortoqlik_uz — CHORTOQ UZ | ЧОРТОКЛИКЛАР ❄️☃️
Kanal manzili: @chortoqlik_uz
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.07K
Kanalning ta’rifi

⭐ Айни дамда чортокликлар орасида энг оммалашиб бораётган канал!📈
Чорток ва юртимиздаги энг сўнги янгиликлар биринчи бизда.
Реклама: @REKLAMA_CHORTOQUZ
Бош админ: Фаррух Зокиров

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-06-15 12:19:34
Юридик фанлар доктори, ТДЮУ профессори Ихтиёр БЕКОВнинг Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга бўлган эҳтиёж юзасидан билдирган фикрлари:


"Конституциямизнинг шу пайтгача бўлган ривожланиш даврига эътибор берадиган бўлсак, бундан олдин ҳам бир неча маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Уларни таҳлил қилсак, асосан, давлат ҳокимиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалада ислоҳотлар амалга оширилган.

Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган нормаларни, қўшимчаларни кўрадиган бўлсак, бор-йўғи бир маротаба, яъни 32-моддада жамоатчилик назоратига оид қисмига ўзгартиш киритилган.

Демак, шунинг ўзи ҳам кўрсатиб турибдики, бугунги кунда бизда асосий масала инсон ва унинг қадри бўлар экан, биз буни конституциявий жиҳатдан ҳам мустаҳкамлашимиз, ҳам кафолатлашимиз керак!"

Давоми: @CHORTOQLIK_UZ
4.5K viewsedited  09:19
Ochish/sharhlash
2022-06-14 16:19:23 Юртимиз бўйлаб “Ёшлар куни” олдидан “Янги нафас” югуриш мусобақалари ўтказилади

30 июнь – “Ёшлар куни” куни муносабати билан 2022 йил 26 июнь куни мамлакатимизнинг Наманган, Самарқанд, Гулистон, Чирчиқ, Жиззах, Фарғона, Шаҳрисабз, Tошкент шаҳарларида “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақалари ўтказилади.

“1 ватанда, 1 вақтда, 1 масофага, 1 мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида 3 километр масофага югyриш бўйича ўтказиладиган мусобақада ҳар бир шаҳарда 2 минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутиляпти.
– “Янги нафас” югуриш мусобақаси нафақат аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг ёйиш, одамларни бир мақсад атрофида бирлаштириш, жипслаштиришга, балки йилдан йилга оммавийлашиб бораётган саломатлик тадбирларининг даражасини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз, – дейди Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси масъул ходими Камолиддин Рўзамуҳаммедов. – Авваллари юртимизда марафон ёки югуриш мусобақалари битта ҳудудда ташкил этилган бўлса, бу сафарги оммавий спорт тадбири бир пайтнинг ўзида 8 та шаҳарда ўтказилади. Барчасида югуришга бир вақтда старт берилиши мусобақанинг нуфузини, унинг қамровини белгилайди. Мамлакатимизда шу соҳага ихтисослашган мутахассисларнинг янгича форматда ишлаш кўникмасини оширади.

Давоми: @CHORTOQLIK_UZ
4.8K viewsedited  13:19
Ochish/sharhlash
2022-06-14 15:56:50
Asl ta‘lim nodavlat o‘quv markaziga administratorlik ishiga taklif qilamiz
Yoshi: 18-26

Harakteri: xushmuomala

Ish vaqti: 8.00 dan 17.00 gacha

Manzil: Chortoq tumani Zafar Diyor MFY Istiqlol ko‘chasi 1-uy.

Mo‘ljal: Temur restorani ro‘parasida

+998930577271
4.5K viewsedited  12:56
Ochish/sharhlash
2022-06-11 22:21:39
#Ғалаба #Ғалаба

Ўзбекистон ва Ироқ ўйинида жамоамиз ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди

Ўзбекистон - Ироқ 2-2
Пенальтилар 3-2!!!


Ғалаба муборак!!!

Тошкентда даҳшатли байрам бошланади!

Давоми:
@CHORTOQLIK_UZ
4.7K viewsedited  19:21
Ochish/sharhlash
2022-06-11 22:06:11
Yoshlarimiz yarim finalda!

Osiyo kubogi U-23 | 1/4 final
O'zbekiston 2:2 Iroq
Penaltilar seriyasi: 3-2

Gol: Ramazon 18, Jasur 45+5, Hussayn 50 (a.g), Falih 68

Давоми: @CHORTOQLIK_UZ
4.3K viewsedited  19:06
Ochish/sharhlash
2022-06-11 12:19:42
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат боғчалари ва мактабларга навбатга қўйилмасдан жойлаштирилади.

Уларга техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётганда ҳар ўқув йилида 1 маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 500 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.


Давоми: @CHORTOQLIK_UZ
4.2K viewsedited  09:19
Ochish/sharhlash
2022-06-11 12:18:05
Моддий аҳволи оғир бўлган, 30 ёшдан ошмаган бемор фуқароларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда (ҳозирда 15 000 000 сўм) субсидия ажратилади – Ҳукумат қарори


Давоми: @CHORTOQLIK_UZ
3.8K viewsedited  09:18
Ochish/sharhlash