Get Mystery Box with random crypto!

#ESLATMA НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ИЧИМЛИК СУВИ Х | CHORTOQ UZ | ЧОРТОКЛИКЛАР ❄️☃️

#ESLATMA
НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ИЧИМЛИК СУВИ ХЛОРЛАНАДИ

Ичимлик сувидан фойдаланувчи истеъмолчилар диққатига!

“Наманган сув таъминоти” МЧЖ маъмуриятининг хабар беришича, вилоят ҳокимлиги билан келишилган тадбирлар режасига асосан 2022 йил 16 июнь соат 8:00 дан 17 июнь соат 8:00 гача

"Қизил-ровот", "Жийдакапа" ва "Курашхона" сув иншоотлари орқали сув тармоқларини юқори дозали хлорланган сув билан ювиш ишлари олиб борилиши муносабати билан Наманган шаҳри, Давлатобод, Янги Наманган, Уйчи, Чортоқ туманлари ва Наманган туманининг шаҳри билан чегарадош ҳудудларидаги истеъмолчиларга уч суткалик ичимлик суви захирасини яратиб қўйишлари лозим.

Давоми: @CHORTOQLIK_UZ