Get Mystery Box with random crypto!

НОГИРОНЛИГИ БОР ИШЧИЛАР УЧУН ШАРОИТЛАР ЕТАРЛИМИ? Бугунги кунд | CHORTOQLIKLAR | Chortoq Axli

НОГИРОНЛИГИ БОР ИШЧИЛАР УЧУН ШАРОИТЛАР ЕТАРЛИМИ?

Бугунги кунда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида жами 2 минг 200 нафар ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли фуқаро истиқомат қилмоқда.

Йил бошидан буён уларнинг 1010 нафари иш билан таъминланди. Биргина улардан олти нафари “Шоҳруҳхон кўмаги” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб, ўз оиласига даромад келтирмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Иброҳим Ҳожиев ушбу тадбиркорлик субъекти фаолияти билан танишди.

Тадбиркорнинг бугунги кундаги имкониятлари шуни кўрсатадики, ушбу тикувчилик ва мебелчилик фаолиятини кенгайтириш орқали яна ногиронлиги бор меҳнатга лаёқатли фуқароларни иш билан таъминлашда яна ўнта иш ўрни очиш имконияти мавжуд.

@CHORTOQ_AXLI – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!