Get Mystery Box with random crypto!

С.Саидалиев (Саидазиз медгородок) ва бошқаларга (жами 29 киши) | CHINOZLIKLAR 🇺🇿|Расмий канал

С.Саидалиев (Саидазиз медгородок) ва бошқаларга (жами 29 киши) оид жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 112, 165, 168, 182, 227, 228, 229, 236, 237, 238, 242, 243, 277 ва 28,211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши доирасида 31 нафар жабрланувчи ва 130 нафар гувоҳ аниқланган.