Get Mystery Box with random crypto!

Наврўзингиз муборак! Янгиланиш борлиққа чирой, инсониятга х | CHINOZLIKLAR24 |расмий|

Наврўзингиз муборак!

Янгиланиш борлиққа чирой, инсониятга хуш кайфият бахш этади. Наврўз азалдан янгиланиш аввали, табиатнинг уйғониши, атроф яшилликка бурканиши, ерга ризқ-барака уруғлари қадалиши, нав-ниҳоллар экилиши билан уйғун кечадиган баҳорнинг энг гўзал, қадрли ва боқий аёмидир.

Наврўз меҳр-оқибат, хайр-саховат, азалий қадриятлар ва гўзал анъаналар байрами ҳамдир.

Бу йилги баҳор, Наврўз юртимизга, вилоятимизга, туманимизга, шаҳримизга ҳамда хонадонларимизга қутлуғ, хайрли ва баракали келсин!

Ватанимиз тинч, тараққиётимиз бардавом, халқимиз бахтиёр, ҳаётимиз тўкин ва фаровон бўлсин!

Ҳурмат билан, Сардор Икрамович.

@Sardor_Ikramovich