Get Mystery Box with random crypto!

#Чиноз_тумани Эксим банк кредитлари ёрдамида мактабларга комп | 👉🇺🇿ЧИНОЗИМ 🇺🇿👈Расмий канал

#Чиноз_тумани

Эксим банк кредитлари ёрдамида мактабларга компьютерлар етказилмоқда

Корея Республикасининг Эксимбанки кредит маблағлари ёрдамида амалга оширилаётган "Мактаб таълимида ахборот-коммуникацион технологияларни янада ривожлантириш" лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси тассарруфидаги таълим муассасаларини компьютер техникалари билан таъминлаш ишлари ўтган ўқув йилидан буён босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

Чиноз туманидаги 1 ва 2- сонли умумтаълим мактабларига мазкур лойиҳа доирасида 32 дона йиғма янги авлод компьютерлари етказилди.

Ўйлаймизки, янги ўқув йилида ўқитувчилар томонидан дарс машғулотларида тақдимотлардан фойдаланиш сифати яхшиланади ва ўқитишнинг илмий ишонувчанлиги ҳамда катта миқдордаги маълумотлар ва ахборотларга кириш имконияти яратилади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.