Get Mystery Box with random crypto!

«Устозлар» миллий форуми бўлиб ўтди Чиноз туманидаги 9-умуми | CHINOZ HAYOTI / rasmiy kanali

«Устозлар» миллий форуми бўлиб ўтди

Чиноз туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида «Устозлар» миллий форуми ўтказилди. Унда туман педагоглари шўъбаларга бўлинган ҳолда қатнашдилар.

Форумнинг ёпилиш маросимида туман Халқ таълими бўлими мудири Рахимберди Койгелдиев сўзга чиқди ва янги ўқув йили мақсад ҳамда вазифаларига батафсил тўхталиб ўтди.

Жонкуяр устозларга ташаккурнома ва совғаларни Чиноз тумани ҳокими ўринбосари Насиба Қорабоева ва Чиноз туман Халқ таълими бўлими мудири Рахимберди Койгелдиев тантанали равишда топширди.

@Chinoz_hayoti_rasmiy