Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman Феруза Мадалиева, 'Тараққиёт' аҳоли турмуш тар | "CHINOZ HAYOTI" / rasmiy kanali

#befarqemasman

Феруза Мадалиева, "Тараққиёт" аҳоли турмуш тарзини ривожлантиришга кўмаклашиш маркази раҳбари:

— Нодавлат ташкилотлари фаолияти қўллаб-қувватланаётганини алоҳида эътироф этишимиз керак. Бу соҳада 20 йилдан буён фаолият юритаётган бўлсам, бундай ижобий ўзгаришлар охирги 5 йил ичида такомиллашганини кўрдим.

Янги таҳрирдаги Конституцияда ХIII-бобнинг номи "Жамоат бирлашмалари"дан "Фуқаролик жамияти институтлари"га ўзгартирилиши, бу — мазкур бобдаги субъектлар доираси кенгаётганлигини англатади.

56-моддада эса илк маротаба фуқаролик жамияти институтларига таъриф берилмоқда, яъни маҳаллалар, сиёсий партиялар, харакатлар, оммавий ахборот воситалари, касаба уюшмалари, жамоат фондлари ва бошка жамоат бирлашмалари фуқаролик жамиятнинг асосини ташкил этади, унинг мазмунини белгилайди. Бу келгусида нодавлат ташкилотларнинг давлат ташкилотлари билан бир сафда, жамият равнақи йўлида иш олиб боришларига имконият яратади. Бундай ўзгаришларга мен ва ҳамкасбларим бефарқ эмасмиз!

@menbefarqemasman