Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) га | "Чет сув" жоме масжиди

Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) га салавот айтиши билдирилган.
2. Салавот айтишда илоҳий амрга буйсуниш бор. Яъни юқорида зикр қилинган ояти каримадаги буйруққа итоат қилиб, салавот айтган киши Ҳақ таолонинг амрини бажарган ҳисобланади.
3. Салавот айтган банда Аллоҳ таолонинг салавотига ноил булиб, шарафланади. Зеро, ҳадисларда бир марта салавот айтган бандага Аллоҳ таоло ўн марта салавот айтиши билдирилган
4. Салавот айтишда зиёда ажр олиш, яъни бир салавотга унта салавот айтганнинг савобини олиш бор.
5. Салавот айтишда Аллоҳ таолога қурбат ҳосил этиб, саодатли бўлиш бор.
6. Салавот айтишда Аллоҳ таолонинг ризосини қозониш бор.
7. Салавот айтишда банданинг Аллоҳ таолога муҳаббат изҳор қилиши бор. Чунки Аллоҳ таолонинг Ҳабибини севиш Унинг Ўзини севишга йўл очади.
8. Салавот айтишда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га муҳаббат изҳори бор.
9. Салавот айтган банда Қиёмат куни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га яқин бўлиш шарафини қозонади.
10. Салавот айтган мўъминдан Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) рози бўладилар.
11. куп салавот айтган банда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни тушида кўриши мумкин.
12. Салавот айтган банда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шафоатларига эришиши ҳадиси шарифларда баён қилинган.
13. Салавот айтган банда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва салламшиг туҳфа - совғаларига эришиши мумкин.
14. Салавот айтишда оз бўлса ҳам умматлик ҳақини адо қилиш бор.
15. Салавот айтувчи Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларида эсланади, у зот салавот айтувчининг номини билиб, таниб қоладилар.
16. Салавот айтишда номаи аъмолимизнинг улуғ ажр-савоблар ила безалиши бор.
17. Салавот айтган киши фаришталарнинг дуо ва истиғфорларидан файз-насиба олади.


Каналга уланиш
https://t.me/chet_suv_masjidi