Get Mystery Box with random crypto!

Ҳазрати Алидан сўрадилар: 'Осмондан оғирроқ нарса нима? Ердан | 👨🏻‍🎓👩🏻‍🎓📚CHDPU KITOBXON TALABA 📚👩🏻‍🎓👨🏻‍🎓

Ҳазрати Алидан сўрадилар: "Осмондан оғирроқ нарса нима?
Ердан кенгроқ нарса нима?
Денгиздан бойроқ нарса нима?
Тошдан ҳам қаттиқроқ нарса нима?
Оловдан ҳам қайноқ нарса нима?
Қахратондан ҳам совуқроқ нарса нима?
Дўзахдан ҳам аччиқроқ нарса нима?"
Ҳазрати Али жавоб берди: "Одамни ноҳақ айблаш – осмондан оғирроқдир.
Ҳақиқат – ердан кенгроқдир.
Хотиржам қалб – денгиздан бойроқдир.
Иккиюзламачи юраги – тошдан ҳам қаттиқроқдир.
Золим ҳукмдор – оловдан ҳам қайноқроқдир.
Бировдан ўпкалаш – қаҳратондан ҳам совуқроқдир.
Сабр – дўзахдан ҳам аччиқроқдир."

Али ибн Абу Толиб.


@CHDPU_KITOBXONTALABA