Get Mystery Box with random crypto!

Барчамизнинг иймонимиз нафсимиздан устун булсин ​Ишдан қай | 👨🏻‍🎓👩🏻‍🎓📚CHDPU KITOBXON TALABA 📚👩🏻‍🎓👨🏻‍🎓

Барчамизнинг иймонимиз нафсимиздан устун булсин



​Ишдан қайтишда автобусдан тушдиму, соатимга қарадим: хуфтонга 5 дақиқа қолган экан. Ҳаммаёқ сирпанчиқ, устига-устак ҳаво анча совуқ бўлгани учун масжидга бориш нафсимга малол келди. Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ярмини ибодат билан бедор ўтказгандек бўлади» (Муслим ривояти) мазмунидаги ҳадислари эсимга тушиб нафсимни «овозини ўчиришга» уриндим. Нафс ҳам ётиб қолгунча отиб қол, дегандек «ҳужумга» ўтди:
     – Эээ, қўйсанг-чи, масжидгача анча бор. Бундай ҳавода узрли ҳисобланади, уйда ўқисанг ҳам бўлади.
     – Тўғри, сал кўпроқ юрилади, лекин ҳозир уйга нимадир керак бўлса, дўконга чиқиб келиш учун ҳам ўша томонга борарди-ку, – деди виждон. – Устига-устак, жамоат савобидан ҳам қуруқ қолади.
     – Уйда ҳам жамоат қилса бўлади, – бўш келгиси келмади нафснинг. – Автобус кутиб, оёғидан зах ҳам ўтиб кетди. Ҳозир уйга кириб, иссиққина малина ёки лимон ва занжабил солинган чойдан ичиб олмаса, касал бўлиб қолиши мумкин. Барибир етиб боргунича, намозни бошлаб юборишади.
     – Ҳеч бўлмаса тўртинчи ракъатнинг охирги қаъдасига улгурса ҳам жамоатнинг савобидан насибадор бўлади, – деди виждон қатъий туриб.
     Йўл иккига айрилган жойга келдим. Тўғрига юрсам, масжидга, ўнг томонга бурилсам, кечки таом тайёр, иссиққина уйимга.
     – Ҳали ҳам кеч эмас. Ўйлаб кўр! Масжидгача бу совуқда яна анча юришинг керак, – деб айюҳаннос сола бошлади нафс.
     Жамоатга етишай дедим ва қадамимни тезлаштириб, масжид томон йўл олдим. Бир-икки қадам ҳам ташламаган эдим, қимматбаҳо бир машина келиб, олдимда тўхтади, ойнасини тушириб:
     – Ассалому алайкум. Ока, мачитга кетяпсизми? Чиқинг, вақт бўлиб қолди, – деди.
     Субҳаналлоҳ! Аллоҳ учун бир қадам ташлаган эдим, хизматимга энг олди уловлардан бирини юборди. Энди кун давомида нафсимга хуш ёққан нарсаларни охиратим учун тарк этсам қандай саодатга эришишимни тасаввур қилаверинг.

Маҳмуд Маҳкам

@CHDPU_KITOBXONTALABA