Get Mystery Box with random crypto!

Бир кун Агар ҳозирги замонда бирор кимнинг ўрнида бир кун яша | Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)

Бир кун

Агар ҳозирги замонда бирор кимнинг ўрнида бир кун яшаш имкони бўлганида кимнинг ҳаётида яшаб кўрган бўлар эдинг?

Постни давомини ўқимай бир зум ўйлаб, ўзинг учун жавоб бер!

1. Бу саволни устозимиз дарсда барча ўқувчиларга берган эди? Ҳамма ҳар хил инсонларни айтди. Элон Маск, Мурод Назаров, Кр Роналдо ва бошқа машҳур турли кишилар.

2. Мени хаёлимдан жуда бошқача ҳаёллар ўтди, негадир мен муваффақиятли одамлар ҳаётини танлагим келмади.

3. Мен ота онаси вафот этган, ўз ёшлигини бой бериб, ичкиликка ружу қўйган, оиласиз, бошпанасиз кишини ҳаётида бир кун яшагим келди.

4. Чунки бир кунлик ҳашаматли ҳаётда яшаш бизни бир умр шу бир кунни соғиниб, ношукур ҳаёт кечиришимизга сабаб бўлиши мумкин.

5. Баъзида нимадир камдек, етмаётгандек, ортда қолиб кетаётгандек ҳис қиламиз, лекин шундай инсонлар борки бизда борини орзу қилади.

6. Ҳаёт қизиқ, кимдир эски телефон ишлатётгани учун хомуш, кимдир эса касалхонада оғриқлар тўхташи учун кўз ёш тўкиб дуо қиляпти.

Инсон ўзида борини фақатгина йўқотганда ҳис қилади, бизда нима борлигини билиш учун балки йўқотиб кўрармиз (тасаввурда бўлса ҳам)



https://t.me/changeyourself_uz