Get Mystery Box with random crypto!

Ҳеч нарса бордан йўқ, йўқдан эса бор, бўлиб қолмайди 1. Тагид | Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)

Ҳеч нарса бордан йўқ, йўқдан эса бор, бўлиб қолмайди

1. Тагида инамарка машинаси бор дўстингни кўриб, ҳасад қилма. У машинага эришгунча қанча машаққат чекганини билганингда, балким ундай қилмасдинг. Балким отаси олиб бергандир, нима бўлганда ҳам инамарка машина олиб бера оладиган отаси бор-ку.

2. Танишларинг ўқишга ўз учи билан кирмаса ҳам ўқияпти, эртага олий маълумотли бўлади, сен эса улардан ортда қоляпман деб ўйлайсан. Ундай фикрлама ўша суперконтракт ни пулини ишлаб топгунча сенинг ишларинг ўз жойига тушиб кетади. Иншааллаҳ

3. Саккизта рақамли ( 10 000 000 ) ойлик олаётган танишларим ҳам бор, уларга ҳасад билан қарашга хаққим йўқ, уларда бор илм, тажриба, масъулият ҳали менда етарли эмас. Шу даражага етганимда мени ҳам, даромадим шунча бўлишига ишонаман.

4. Ҳамма кўп пул топишни орзу қилади, фақатгина орзу,,, ҳаракат эмас !

5. Дунёни ҳар ким ўз қаричи билан ўлчайди ва ҳамма билан ўзини солиштириб "Мени ҳам қўлимдан келади" дея ўзини-ўзи алдайди.

П.С: Ҳаракатсиз орзу - мақсадлар, самараси 0 га тенг.

Абдуалим (канал аъзоси)



https://t.me/changeyourself_uz