Get Mystery Box with random crypto!

Мактабни битириб бизнес бошлаш учун нима қилиш керак? Аудитор | Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)

Мактабни битириб бизнес бошлаш учун нима қилиш керак?

Аудиториямиз статистикасини кузатганимизда, обуначиларимизнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этишига гувоҳ бўлдик. Бугун бу пост орқали ёш ва ўсмирларга фойдали бўлган маълумотни улашмоқчиман.

Ёш бўла туриб бизнес бошлаш учун нимага эътибор бериш керак? Аввало билим ол. Энг яхши билимни эса сенга беминнат китоблар беради. Қандай китоблар дейсанми? Мотивацион китоблар эмас, “Муваффақиятнинг 10 та сири”, “Миллионер бўлишнинг сирлари” ёхуд “Бой бўлиш учун” каби китоблар мотивацион китоблар ҳисобланади. Бу китоблар орқали сен бирор бир билим ёки бизнес учун фойдали инструментлар олишинг даргумон.

Сен ҳозирданоқ бизнес китобларни ўқишинг керак бўлади. Бизнес китобларда сенга “Жамоани қандай бошқариш ва унинг ташкилий тузилмалар”, “Сотув Скриптлар ва Сотув бўлимларини қандай ташкил қилиш” ва “Молиявий бошқарув” каби мавзулар илгари сурилади. Бу инструментларни ўзлаштириб эса сен ўзинг ташкил қилмоқчи бўлган бизнесингда қўллашинг мумкин бўлади.

'Нуқтаи назарингизни ўзгартиринг'



https://t.me/changeyourself_uz