Get Mystery Box with random crypto!

Яхши хабар! Айтишларича, янги қонун лойиҳасига кўра МЖтКнинг | Byudjet xodimlari

Яхши хабар!

Айтишларича, янги қонун лойиҳасига кўра МЖтКнинг 51-моддаси 2-қисмида ва ЖКнинг 148-2(прим 2)-моддаси 2-қисмида меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлашни таълим муассасасининг педагог ходимига нисбатан содир этганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда экан.

Бунда 4,5 млн. сўмдан 6 млн. сўмгача жарима ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазолари назарда тутилмоқда.

Агар бир инсон шу хатони яна қайтарса, унда жиноятга айланиши ва 45 млн. сўмдан 60 млн. сўмгача ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазолари тайинланиши мумкин.

Юқоридаги қонун қабул қилиниб, педагог ходимларни ўз касбига алоқадор бўлмаган ишларга жалб қилиш каби салбий ҳолатларга бутунлай чек қўйилади деб умид қиламиз.

Byudjet xodimlariga қўшилинг!