Get Mystery Box with random crypto!

ҲАЁТ ҚЎШИҒИ Боғ қўйнида икки дарахт — Бир-бирига интизор. Сен | Buxoro viloyati 5-sinf

ҲАЁТ ҚЎШИҒИ

Боғ қўйнида икки дарахт —
Бир-бирига интизор.
Сен — бир дарахт,
Мен — бир дарахт,
Куйиб-куйиб ўтдик, ёр.
Аммо бахoр келганида
Очилиш керак экан.
Гулу мева, хазон бўлиб,
Сочилиш керак экан.

Шамолларга дилим ёрдим,
Гул-япроқлар тилида.
Ел кафтида олиб келган
Ҳар шивиринг дилимда.
Аммо баҳор келганида
Очилиш керак экан.
Гулу мева, хазон тўкиб,
Сочилиш керак экан.

Ерга боғлаб қўйилганман,
Илдизим ер остида.
Кечалари шовуллайман
Боқиб бўйи бастингта.
Аммо, яшаш керак экан,
Очилмоқ керак экан.
Гулу мева, хазон тўкиб,
Сочилмоқ керак экан.

Боғ қўйнида икки дарахт —
Бир-бирига интизор.
Сен — бир дарахт,
Мен — бир дарахт,
Куйиб-куйиб ўтдик, ёр!

Усмон Aзим
▷◉─────────0:00



┅━✧⊱•••• ♪ •••⊰✧━┅

@buxoroviloyati5sinf