Get Mystery Box with random crypto!

Бугун — Уста Ширин Муродов таваллуд топган кун Уста Ширин Мур | БУХОРО ТАРИХИ

Бугун — Уста Ширин Муродов таваллуд топган кун

Уста Ширин Муродов (1880-1957) - меъмор, ганч ўймакор уста. ЎзССР ФА фахрий аъзоси (1943), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1943).

Ш.Муродов ҳунарни отаси уста Мурод ва амакиси уста Ҳаётдан ўрганган. Кейинги фаолияти давомида кўплаб иншоотларнинг безак-пардоз ишларида қатнашган. 1938 йил Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалик кўргазмасида Ўзбекистон, Туркманистон павильонлари, Тошкент куранти, Муқимий театри, Адабиёт музейи ва бошқа обидаларни тиклаш-таъмирлаш ишларида қатнашган. Исмоил Сомоний мақбараси, Мир Араб ва Абдулазизхон мадрасалари нақшларини қайта тиклаган.

Меҳнат фаолияти давомида Самарқанд таъмирчилар мактаби, Тошкент қурилиш санъат мактаби (1940-1942), Москва бадиий санъат билим юрти (1942-1943), Беньков номидаги республика рассомлик билим юрти (1952-1957) да дарс берган.

Фаолияти давомидаги хизматлари учун ўз даврида I даражали Сталин мукофоти (1948), 2001 йил "Буюк хизматлари учун" ордени билан мукофотланган.

Туркистон кутубхонаси