Get Mystery Box with random crypto!

Бухорода ёнаётган уйдан аёл киши қутқариб қолинди Кеча, 25-ап | Buxorolik Talabalar 🎓

Бухорода ёнаётган уйдан аёл киши қутқариб қолинди

Кеча, 25-апрел куни соат 08:53 да Бухоро шаҳарнинг Варахшо маҳалласи, Алпомиш кўчасидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Маълум қилинишича, яшаш уйининг 18 м² майдонида том ости қурулмалари ва қисман ички жиҳозлари ёнган. Воқеа жойига 2 та ёнғин қутқарув автоекипажи жалб қилиниб, қутқарувчилар томонидан ёнғин ичида қолган уй эгаси, 59 ёшли М.Г. қутқариб қолинган.

Ёнғин соат 9:08 да бутунлай ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Бухородаги энг сўнгги янгиликлар
https://t.me/joinchat/jsTy7ICjoyYyMThi