2023-02-05 14:39:39
Менинг яқинларим исмимни айтиб излашаётганда мен совуқ ва оғир тошларнинг остида эдим, мен ҳаммасини эшитиб ётардим. Улар кеч қолишганди, мен ўлиб бўлгандим. Ҳатто амаки юзимга тош билан ураётганда ҳам ўлиб бўлгандим. Бўлди бошқа урманг, деганимни эшитмади. Ўлганлар гапирмайди деб ўйлаган бўлса керак. Шунда ҳам мени УЯТ ҳисси тарк этмаганди. Қандай кўринаман уларга... Уларга бу ердаман деб айтгим келарди, айтдимам аммо ҳеч ким мени эшитмади. Яна мен излаётган бошқа амакилардан ҳам қўрқиб қолгандим. Мен дугонам мени топишини истардим. Мен негадир фақат унга дардимни айта оламан деб ўйлардим.
Мени топишди. Негадир ҳамма йиғлади. Мени кўтариб ОЛИБ кетишди, бир пой этикчам йўқолди, сумкамдан яхши кўрган ручкам ҳам тушиб қолди. Устозим ёдлашга берган яхши инсон ҳақидаги шеърни ҳам ёдлай олмагандим. Менинг кундалигим, дафтарларимга ўша куни уй вазифаси ёзилмади.
Бу ерда ўзимга ўхшаган қизалоқлар жуда кўп. Ана 14 ёшли опача, ана 7 ёшли Наташа, мени етаклаб бошқалар билан таништираётган 4 ёшли Зилола, 6 ёшли Эмма, ўзи қора, сочлари жингалак африкалик 5 ёшли Надиза, биз жуда кўпмиз. Бизни битта бирлаштириб турган нарса бор — биз қизалоқлармиз — биз фариштачалармиз. Ҳаммамизни ёмон амакилар қийнаган, ўғирлаб кетишган, ўлдиришган. Ота-оналаримиз, яқинларимиз бизни яхши кўришарди.
Дугонам йиғлаб кўзлари шишиб кетди. Биламан бизни ҳеч қачон унутишмайди... Менинг исмим Муслима, мен 12 ёшдаман. Мени ёмон амаки зўрлади ва ўлдирди”.
Мақола муаллифи:
Барно Султанова
➥ Бухороликларга қўшилинг
https://t.me/joinchat/Vq5xOgS3LS5K62Rv
4.3K viewsedited 11:39