Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда фирибгарларнинг тузоғига тушмаслик учун 7 огоҳлан | Buxoroliklar 24 | Расмий

Ўзбекистонда фирибгарларнинг тузоғига тушмаслик учун 7 огоҳлантириш

Уйдаги электр панелларига техник хизмат кўрсатиш учун 25 000 сўмдан йиғадилар.  Бу хусусий компаниялар.  Сиз буларга тўлашингиз мажбур эмассиз

Ёнғин хавфсизлиги тўловлари.  Уйма-уй юриб 40-80 минг сўмдан тўлашни талаб қилишади. Аслида тўлов мажбурий эмас.

Кўчада сохта асал сотувчи фирибгарлар. Яхшиси улардан ҳеч нарса сотиб олманг.  Шунчаки қанд сиропи учун 450 мингни қандай берганингизни билмай коласиз.

Сув филтрлари сотиб юрувчилар.  Улар тажриба кўрсатишни ва сизда ифлос сув борлигини исботламокчи бўлишади. Аслида эксперимент сохта ва олдиндан уюштирилган бўлади.

Оғзаки шартнома билан квартирани ижарага олманг.  Ижарачилар пул учун одамларни “отадилар“.

Дори-курер сифатида ишлашни таклиф қиладиганлар.  Телеграмдан ёзишни таклиф қилишади. Ва пулингизни шилишади.

Велосипедларни коридорда қолдирманг. Улар ҳатто панжарага қулф билан маҳкамланган ҳолда ҳам бемалол ўғирлашади

➥ Бухороликларга қўшилинг
https://t.me/joinchat/Vq5xOgS3LS5K62Rv