#1_Сентябрдан_бошлаб Ўқитувчиларга 50 фоиз миқдорида устама тўланади
Президент қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида:
Умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги
сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:
халқаро
тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг
тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган
миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг
тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.
Шунингдек, ХТВ тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари
кутубхоналари ва "Болалар кутубхоналари" ходимларининг
лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.
➥ Бухороликларга қўшилинг
https://t.me/joinchat/Vq5xOgS3LS5K62Rv