Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанднинг икки туманида кредит маблағларини ўзлаштириш ҳол | Buxoroliklar | Расмий канал

Самарқанднинг икки туманида кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментга кўра, департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “Ф.М.” хусусий корхонаси раҳбари З.А. ва бошқалар тижорат банки филиалидан ун ва қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш учун ажратилган 1,5 миллиард сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ч.Ф.” МЧЖ раҳбари Ғ.М. тижорат банки филиалидан ажратилган 1,1 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағларини мақсадсиз ишлатиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.