Get Mystery Box with random crypto!

Навоийда чўмилишга борган мактаб ўқувчиларидан бири оқиб кетди | Buxoroliklar | Расмий канал

Навоийда чўмилишга борган мактаб ўқувчиларидан бири оқиб кетди. Уни шериклари сувга отиб чўктирган бўлиши мумкин

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида мактаб ўқувчилари дарс вақтида чўмилишга бориб, улардан бири калтаклангани ва сувга отиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, Кармана туманидаги 30-мактабнинг 6-синф ўқувчилари чўмилишга боришган. Чўмилиш вақтида ўқувчилардан бири сувда оқиб кетиб, вафот этган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@Buxoroliklar - Тезкор ва ишончли хабарлар
➥ https://t.me/+TuV-Lespcbz1eiPU
https://t.me/+TuV-Lespcbz1eiPU