Get Mystery Box with random crypto!

Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди Б | Buxoroliklar | Расмий канал

Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.О. фуқаро Б.К.нинг ишончига кириб, уни 7 000 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Buxoroliklar - Тезкор ва ишончли хабарлар
➥ https://t.me/+TuV-Lespcbz1eiPU
https://t.me/+TuV-Lespcbz1eiPU