Get Mystery Box with random crypto!

СИНФДОШЛАР СИЗНИ СОҒИНДИМ Денгиз эдим томчидек тиндим, Соғин | Buxoroliklar | Расмий канал

СИНФДОШЛАР СИЗНИ СОҒИНДИМ

Денгиз эдим томчидек тиндим,
Соғинчнинг зўр тулпорин миндим,
Қадрингиз кўп билинди бугун,
Қадрдонлар сизни соғиндим.

Соғинчларга лим тўлган юрак,
Дийдорингиз соғинар, ҳалак,
Нима яхши дийдордан бўлак,
Қадрдолар сизни соғиндим.

Сиздан битта қўнғироқ кутиб,
Суҳбатингиз ҳумори тутиб,
Ўтирибман телефон тутиб,
Қадрдонлар сизни соғиндим.

Сизга ҳамма ҳаёлларим жалб,
Соғинч туйиб ўртанади қалб,
Расмингизга термулиб қараб,
Қадрдонлар сизни соғиндим.

Қалбим ҳомуш,кўнглим ҳунларда,
Тушларимга киринг тунларда,
Кўришайлик яқин кунларда,
Қадрдонлар сизни соғиндим.

Хуршид Карим

@Buxoroliklar - Тезкор ва ишончли хабарлар
➥ https://t.me/+TuV-Lespcbz1eiPU
https://t.me/+TuV-Lespcbz1eiPU