Get Mystery Box with random crypto!

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 5 нафар масъули ишдан олинди А | Buxoroliklar | Расмий канал

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 5 нафар масъули ишдан олинди

Аввалроқ «7-автобус саройи»га бириктирилган «Мерcэдес-Бенз» русумли 33-сонли автобусда ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилган эди.

Мазкур ҳолат ва пойтахтда автобуслар иштирокидаги ЙТҲ кўпайиши юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари-бош муҳандис Ж.Маннопов, Идоралараро тезкор штаб бошлиғи Б.Маменов, ДХХ ходимлари бошчилигида тезкор йиғилиш ташкил этилди.

Қайд этилишича, автобусларнинг техник ҳолатига масъул бўлган, уларнинг йўналишга чиқиш олди техник кўригини талаб даражасида бажармай, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган ходимларга кескин чора кўрилиб, 5 нафари ишдан бўшатилди.

@Buxoroliklar - Тезкор ва ишончли хабарлар
➥ https://t.me/+TuV-Lespcbz1eiPU