2022-07-01 21:53:15
Қорақалпоғим
Кўлинг яқин менга, чўлинг ҳам яқин,
Меҳнатда тобланган қўлинг ҳам яқин,
Янтоғингдан тортиб гулинг ҳам яқин,
Дарди бир, дарддошим, қорақалпоғим,
Туғишган қардошим, қорақалпоғим.
Ҳурмат-иззатини кўтариб бошга,
Ўтовингда қўноқ этганинг бошқа,
Қучоғинг очиқдир кекса-ю ёшга,
Чеҳраси қуёшим, қорақалпоғим,
Туғишган қардошим, қорақалпоғим.
"Қаратов"инг менга илҳом бағш этар,
Бердақ, Ажинияз дилимни тутар,
Иброҳим Юсуфлар шу юртда ётар,
Ижоди гултожим, қорақалпоғим,
Туғишган қардошим, қорақалпоғим.
Мен ўзбек йигити — юраги тоза,
Сулув қизларингни суйибман роса,
Олиб қочажакман чўлларинг оша,
Бўл умр йўлдошим, қорақалпоғим,
Туғишган қардошим, қорақалпоғим.
Фидойи ўғил-қиз фарзандларинг бор,
"Орол" деб юракда минг дардларинг бор,
Ўзбегим бағрида гуллаган диёр,
Содиқ еклкадошим, қорақалпоғим,
Туғишган қардошим, қорақалпоғим.
Вафо Мўмин (2017 й.)
Негатив ёзишдан сақланинг!
@Buxoroamirligi_tarixi
135 views18:53