Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда спорт бўйича чемпионларга олий ўқув юртига кириш | BUXORO EDUCATION

Ўзбекистонда спорт бўйича чемпионларга олий ўқув юртига кириш учун бериладиган имтиёз бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромовга!

Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга!


Кузатувчиларимиздан бирининг мурожаат қилишича, фарзандини 5 йил аввал олимпиа захиралар коллежига бадиий гимнастика бўйича ўқишга қўйган ва у охирги бир йил ичида 2 марта Ўзбекистон чемпионатида биринчи, уч марта иккинчи ўринни қўлга киритибди.

2022 йилнинг 29 апрелида “Битирувчиларни олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга қабул қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 3-3-А/F-сонли Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг буйруғи билан имтиёз асосида ОТМга кириши учун “бир вагон” ҳужжатларни топширдик, бироқ ҳужжат топширишга беш кун қолганда 2022 йил 15 июндаги ПҚ-279-сонли қарор билан Ўзбекистон чемпионларига имтиёз бекор қилинибди.

Эшитяпсанми Карл, чемпионлар учун имтиёз йўқ энди.

Шу қарор ўқув йили бошида чиқарилганда фарзандимизни шаҳарма-шаҳар мусобақаларга, чемпионатларга юбормасдан ижодий ва тестга тайёрлаган бўлар эдик дейди мурожаатчи.

Бу бўйича спортни ривожлантириш учун ҳаракат қилаётганлар ва таълимдагилар биргалашиб муносабат бериши ШАРТ.

@kompromatuzb