Get Mystery Box with random crypto!

РШТЁИМ Бухоро филиалида 'Эл азиз – инсон азиз' шиори остида эр | Buxoro 24 | Расмий канал

РШТЁИМ Бухоро филиалида "Эл азиз – инсон азиз" шиори остида эрталабки кўрик ўтказилди

Жамиятимизнинг барча соҳалари қаторида мамлакатимизда тиббиётнинг ривожланиши, халқимизнинг сифатли тиббиёт хизматларидан фойдаланишлари, шифокорларнинг билимлари, кўникмалари, маҳоратларини оширишлари учун кенг имкониятлар яратиб келинмоқда.

31 август РШТЁИМ Бухоро филиали директори Т.Мусоев, марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари К.Каримов, бўлим бошлиқлари ва етакчи мутахассислар иштирокида байрам муносабати билан эрталабки кўрик ташкиллаштирилди. Беморларнинг дори-дармон билан таъминланиши, тиббиёт ходимларининг муомаласи, эътироз ва шикоятлари ўрганилди.

Ҳар бир бемор ҳолидан филиал раҳбарияти, бўлим бошлиқлари ва катта ҳамширалар хабар олдилар. 287 нафар беморлар, 24 та болалар соғлиги билан алоҳида танишилиб, тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Фурсатдан фойдаланиб, шунингдек беморларга, даволаниш учун мурожаат қилган фуқароларга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг байрам муносабати билан табриклари етказилди.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами муносабати билан барча ҳамкасбларимизни ва беморларни чин қалбимдан самимий табриклайман.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати

Каналга уланиш