2023-01-25 09:21:49
Бу бизнесни эмас, истеъмолчиларни жазолаш
109та АЁҚШга бензин сотишда аниқланган қоидабузарликлар учун бензин етказиб беришнинг тўхтатилиши айтилмоқда. Худди шунақа чоралар ўтган йили декабрда ҳам қўлланилганди.
Метан билан боғлиқ қатъий чекловлар амал қилаётган бир шароитда бензин савдоси билан шуғулланадиган АЁҚШларнинг ёпилиши жуда катта хато. Чунки ўзи бусиз ҳам жуда кўп ҳудудларимизда бензин сотувчи АЁҚШлар жуда кам. Айрим туманларда битта ё иккита АЁҚШ фаолият кўрсатади.
Эътибор қилинг, Самарқанд вилоятида нақ 26та, Фарғона вилоятида эса 22та АЁҚШга бензин етказиш тўхтатилган. Вилоятлар қирқимида аниқ статистика йўқ, лекин кузатишларимга кўра, камида мазкур вилоятлардаги АЁҚШларнинг камида учдан бирини ташкил этиши мумкин. Балки айрим туманларда ишлайдиган биронта АЁҚШ ҳам қолмаган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Бу билан қоидабузарликлар жазоланмасин демаяпман, лекин жазо шакли бошқачароқ, балки молиявий бўлиши керак ва бу жазо АЁҚШ фаолиятини тўхтаб қолиши оқибатларини яратмаслиги зарур. Айниқса ҳозир, айниқса вилоятларда. Акс ҳолда бу истеъмолчиларни жазолаш бўлади, қоидабузар бизнесни эмас.
36 views06:21