Get Mystery Box with random crypto!

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот хати Дав | 1C БУХГАЛТЕРИЯ

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот хати

Давлат идоралари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан учрашувларда профессионал ташкилотлар ва тадбиркорлар томонидан сўров ва таклифлар келиб тушаётганлиги муносабати билан, шунингдек уларнинг кўтарилаётган масалалар бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги хабардорлигини ошириш ва солиқ маъмуриятчилигига оид дастурий маҳсулотларни янада такомиллаштиришга жалб этиш мақсадида, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.



I. Янги автоматлаштирилган ахборот тизимларини қўллаш бўйича.

1. «E-aktiv» дастурий маҳсулоти.

а) Тадбиркорлик субъектларини дастурни қўллашга жалб қилиш.

2022 йилда тадбиркорлик субъектлари дастурни босқичма-босқич, товарлар гуруҳлари бўйича қўллашни бошлайди. Жумладан, 2022 йил 1 апрелдан «E-aktiv» дастуридан мажбурий фойдаланиш тўғрисидаги талаб фақат 4 тоифадаги товарларга татбиқ қилинади (цемент, шиша, ёғоч ва паxта).

Дастурни тажрибадаги 4 тоифа товарлар бўйича қўллаш натижаларидан келиб чиқиб, товарлар рўйхати Давлат солиқ қўмитаси томонидан босқичма-босқич кенгайтирилиши мумкин.

Бунда, дастурни 2023 йил 1 октябрдан барча тоифадаги товарларга жорий этиш режалаштирилмоқда.

б) 2022 йил якунига қадар солиқ тўловчиларнинг вакиллари ва экспертлар билан биргаликда товар ва хизматларнинг каталогини тўлиқ шакллантириш, содда ҳамда фойдаланиш учун қулай шаклда уларнинг базавий шартли бирликларини аниқлаш мақсадида тармоқлар бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.

«E-aktiv» дастурий маҳсулотидан фойдаланмаганлик ҳамда ҳақиқатда етказиб берилган маҳсулотга/хизматга мос келмайдиган МХИКдан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди, тажриба товарлари тоифасига киритилган товарлар бундан мустасно.



2. ҚҚС тўловчиларининг таҳлика-таҳлил автоматлаштирилган тизими бўйича.

а) аввал тақдим этилган 3 ойлик даврга (2021 йилнинг октябрь ойидан декабрь ойига қадар) қўшимча равишда солиқ тўловчиларнинг қуйидаги солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) қўлланилиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади:

раҳбар шахсининг ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг ЯММТда тасдиқланмаганлиги (1-омил);
ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки йўқлиги (4-омил);
солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келиши (18 кв. метрдан кам) (6-омил);
охирги 12 ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжудлиги (14-омил);
ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги (15-омил).
Ушбу мезонлар йирик солиқ тўловчиларга ва ҚҚС тўловчиси сифатида янги рўйхатдан ўтаётган солиқ тўловчиларга нисбатан тўхтатилмайди;

б) Солиқ тўловчиларининг вакиллари ва экспертлар билан биргаликда солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) такомиллаштириш ва солиқ тўловчиларга уларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.



II. Мол-мулк солиғи.

Солиқ кодексига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи ҳисобланиши 1 кв. метр учун мутлақ қийматда белгиланган энг кам қийматни (солиқ солинадиган база сифатида) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

1. Солиқ кодекси билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари ушбу бандда белгиланган энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб камайтирувчи коэффициент (0,5 гача бўлган) киритиш ҳуқуқи берилди.

Бугунги кун ҳолатига 38 та туманда (8 та ҳудудда) камайтирувчи коэффициент тасдиқланган (рўйхат илова қилинади).

Маҳаллий ҳокимият органларига уларнинг камайтирувчи коэффициент ўрнатиш бўйича ваколатлари яна бир бор эътиборларига етказилди, ҳудудий молия ва солиқ органларига эса Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига камайтирувчи коэффициентларни янада кенгроқ қўллаш юзасидан таклифлар киритиш бўйича тавсиялар берилди.

Белгиланган камайтирувчи коэффициентлар солиқ тўловчилар эътиборига етказилади.