“E-auksion” савдо платформасида кузатилган техник камчилик бар | Buxoro viloyat Davlat aktivlari boshqarmasi! Rasmiy kanal
“E-auksion” савдо платформасида кузатилган техник камчилик бартараф қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан 9 июль куни Қурбон ҳайити байрами куни, (10 июль якшанба) 11-12 июль кунлари дам олиш кунлари сифатида белгиланганлиги сабабли ушбу кунларда “E-auksion” савдо платформасида савдолар ўтказилмайди.
Савдо ўтказилмайдиган 4 кунлик дам олиш кунлари даврида қолган ахборот тизимлари ва веб-порталлар сингари “E-auksion” савдо платформасининг маълумотлар базасида кичик ўзгаришлар, маълумотларни тўлиқ захиралаш (auto-backup) ва янгилаш (update) амалиётлари амалга оширилган.
Шу вақт оралиғида, Muxbir Daliyev телеграмм каналида эълон қилинганидек иштирокчилар шахсий кабинетига киришдаги айрим техник камчиликлар кузатилди.
Ҳозирда, “E-auksion” савдо платформасидаги янгилаш амалиётлари якунланган ва платформа тўлиқ режимда ишини давом эттирмоқда.
Бизни кузатаётган жамоатчилик ва платформа иштирокчиларини яна бир-бор Қурбон Ҳайити байрами билан табриклаган ҳолда уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!
Xabardor boʼlish uchun
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube