Get Mystery Box with random crypto!

ПСП патрони билан самарали отиш 5м чуқурликда 25м ни, 20м чуқу | CHQBT BUTAYEV

ПСП патрони билан самарали отиш 5м чуқурликда 25м ни, 20м чуқурликда 18м ни ташкил қилади. Ўқитиш ва тренировка қилиш учун ўқув сув ости патрони ПСП-У патрони ишлаб чиқилган. У бронзадан тайёрланган бўлиб самарали отиш узоқлиги ва тешиб ўтиш ҳусусияти пастроқдир.
Сув остида отиш бўйича ПСП патрони жанговар самарадорлиги бўйича АПСнинг 5,6мм ли МПС патронидан устун туради. ПСП ва ПСП-У патронлари АК-74 автоматининг стандарт ўқдонларидан фойдаланиш мумкин.
Янги патрон ишлаб чиқилгач унга мос қуролни ишлаб чиқишга киришилди. База сифатида А-91 автомати олинди. АДС ундан буллпап конфигурацияси, механизмлар компоновкаси, стволни айланадиган затвор билан ёпилиши ва отилган патрон гилзаларини қисқа трубка орқали олд томонга чиқариб ташланиши мерос қилиб олинди. Газ ўтказиш механизми конструкциясига “сув-ҳаво” режими переключатели ўрнатилган. Автомат конструкциялари элементлари сув ичида ишлашни таъминлаб беришнинг ҳисобини олган ҳолда қайта кўриб чиқилган. Автоматдан одатдаги 5,45х39 (7Н6, 7Н10, 7Н22) калибрдаги ва 5,45 ПСП патронлар отилади. Бунинг учун мос патронли ўқдонларни қўйиш ва газ ўтказиш механизмини мос турга қўйиш кифоя. Иккала турдаги патронлар билан таъминлаш АК-74 автоматининг штатдаги ўқдонларидан амалга оширилади. АДС стволи остига 40мм ли стволости гранатомёти ўрнатилган. Стволости гранатомётидан ВОГ-25 гранатаси отилади. Гранатомётдан ўт очиш асосий тепкининг олдига жойлашган қўшимча тепки ёрдамида амалга оширилади. Агар гранатомётга зарурият бўлмаса гранатомёт стволи гранатомёт прицели билан биргаликда қуролни енгиллаштириш учун олиб қўйилади.
Махсус операцияларни амалга ошириш учун АДС автомати товушсўндиргич, оптик ва тунги прицеллар, лазерли нишонкўсаткич ва тактик фонар билан жамланиши мумкин.
АДС автомати жанговар самарадорлик бўйича АПС сув ости автоматидан анча устун туради. “Қирғоқда ” одатдаги 5,45мм калибрли патронларни қўллаш бўйича штатдаги АК-74 автоматидан устун туради.


109-расм. АДС автомати ҳавода қўллаш учун конфигурацияда.


АДС тактик-техник тавсифи:
Калибри: 5.45 мм (5.45х39 ПСП и ПСП-У сув остида отиш учун, 5.45х39 7Н6, 7Н10, 7Н22 ҳавода отиш учун).
Автоматикаси тури: газ ўтадиган, затворни буралиши билан ёпиладиган.
Узунлиги: 660 мм. Ствол узунлиги: 415 мм. Оғирлиги: 4,6 кг (гранатомет билан).
Отиш суръати: 600-800 отиш/дақиқа. Ўқдон хажми: 30 патрон.