Get Mystery Box with random crypto!

#Хушхабар Чек бермаган тадбиркорлар бўйича янги тартиб эълон | BURGUT.UZ ✨

#Хушхабар

Чек бермаган тадбиркорлар бўйича янги тартиб эълон қилинди

ДСҚнинг маълум қилишича, жорий йил 1 июндан бошлаб:

“Солиқ” мобил иловаси орқали мулкчилик шаклидан қатъий назар, биринчи маротаба келиб тушган мурожаат бўйича солиқ тўловчи ҳузурига борган ҳолда, профилактик суҳбат ўтказилиб, тадбиркорлик субъектининг қонун талабларида иш юритиши тўғрисида расман огоҳлантирилади, таъсирчан молиявий жазо қўлланилмайди;

мазкур огоҳлантиришдан кейин ҳам хулоса қилмасдан, қонун бузилишлари давом эттирилса ва ушбу тадбиркорлик субъекти бўйича иккинчи маротаба мурожаат келиб тушса, белгиланган тартибда ўрганиш ўтказилади ва натижаси бўйича солиқ текшируви ташкил этилади.

Бир фуқаро томонидан 24 соат ичида 2 тадан ортиқ ҳамда 30 календарь куни давомида 1 та шохобча бўйича 1 мартадан кўп мурожаат юборилишига чеклов ўрнатилади.

@burguutuz