Get Mystery Box with random crypto!

Абдулла Орипов замон танламас шоир! 30 йил олдин ёзилган шеърг | BURGUT.UZ ✨

Абдулла Орипов замон танламас шоир! 30 йил олдин ёзилган шеърга қаранг.

САБАБЛАРИ ҚИДИРИЛМОҚДА

Одамлар оч,
Колбаса лекин
Кучукларга едирилмоқда.
Шарҳ этамиз бу ҳолни секин:
Сабаблари қидирилмоқда.

Ўлдирмоқда ака-укани,
Оилалар емирилмокда.
Сабабини ким айтар, қани?
Сабаблари қидирилмоқда.

Самолётни опқочди биров,
Норозилик билдирилмоқда.
Жавобимиз тайёрдир дарров:
Сабаблари қидирилмоқда.

Ер юзидан катта бир давлат
Шитоб билан сидирилмокда.
Биз-чи мажлис қиламиз фақат:
Сабаблари қидирилмоқда.

Абдулла Орипов,
1990 йил.


@burvuutuz